“Мирзачўл – Агро Стар” МЧЖ очиқ танлов(тендер) ЭЪЛОН қилади!
Буюртмачи: “Мирзачўл-Агро Стар” масъулияти чекланган жамияти
Танлов предмети: Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ғалаба МФЙ Пахтакор кўчаси 43 уйда жойлашган 1,85 гектар ер майдонида агрологистика маркази ташкил этиш мақсадида тарози, музлатгич омбори, қайта ишлаб чиқариш цехи, офис биноси, ўқув биноси, омборхоналар биноси, қуёш панел, соябонли техникалар турар жойи, божхона ходимлари учун хона, карантин лабараторияси учун хона, иссиқхона ва бошка бино иншоотлар, ички йўллар ва қопламалари, панжара, ёритиш тизими, ландшафт, ички ва ташки мухандислик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа сметаларини ишлаб чиқиш.
1 - Лойиҳа ҳақида умумий маълумот - Мазкур лойиҳа доирасида Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ғалаба МФЙ Пахтакор кўчаси 43 уйда жойлашган 1,85 гектар ер майдонида агрологистика маркази ташкил этиш мақсадида тарози, музлатгич омбори, қайта ишлаб чиқариш цехи, офис биноси, ўқув биноси, омборхоналар биноси, қуёш панел, соябонли техникалар турар жойи, божхона ходимлари учун хона, карантин лабараторияси учун хона, иссиқхона ва бошка бино иншоотлар, ички йўллар ва қопламалари, панжара, ёритиш тизими, ландшафт, ички ва ташки мухандислик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш кўзда тутилган. Лойиҳа ишлари белгиланган техник талаблар ва амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
2 - Қурилиш манзили Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙ.
3 - Қурилиш майдони 1.85 гектар.
4 - Лойиҳанинг максимал қиймати 25 070 350 139,0 (йигирма беш миллиард етмиш миллион уч юз эллик минг бир юз ўттиз тўққиз) сўм.
5 - Лойиҳа сметани ишлаб чиқиш муддати 2026-йил 20 июн санасига қадар.
6 - Танловда қатнашувчиларга қўйиладиган талаблар
Танловда қатнашиш учун даъвогар ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: қурилиш лойиҳа сметалари ишлаб чиқиш соҳасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахс бўлиши; тегишли лицензия ва рухсатномаларга эга бўлиши; молиявий барқарорликка эга бўлиши; ўхшаш лойиҳаларни бажариш бўйича амалий тажрибага эга бўлиши; солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
7. Танлов таклифларини тақдим этиш тартиби
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар ўз тижорат таклифлари ва тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этиш учун буюртмачи билан боғланишлари сўралади. Шу билан биргаликда, юқорида келтирилган ҳужжатларнинг сканерланган нусхасини mirzachol.agrostar@gmail.com электрон манзилига жунатиш сўралади.